Текширувлар пайтида солиқчиларнинг ҳуқуқбузарликлари қандай кузатилади

23.01.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– текширувнинг бориши қандай кузатилади;
– текширув материалларида қайси ҳужжатлар етишмаётганлиги қандай аниқланади;
– агар инспекторлар солиқ сирига таянган ҳолда ҳужжатларни беришмаса, нима қилиш керак;
– далиллар қандай мезонлар бўйича баҳоланади;
– тўпланган далиллар қонуний эканлиги қандай аниқлаштирилади.

 

Солиқ текширувларига мораторий 2020 йилдаёқ тугаган. Ўша вақтдан бери ҳали текширувлар амалга оширилмаган, текширувларни нафақат тадбиркорлар, балки солиқ органлари ҳам унутиб қўйишди. Шундан келиб чиқиб, агар сизга солиқ текшируви келадиган бўлса, нафақат икки томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, балки текширув ўтказилишининг бутун жараёнини билиш зарурдир. Шуни ёдда тутингки, инспекторлар томонидан сайёр текширув ва солиқ аудитини ўтказиш тартибининг бузилиши, текширув натижаларини бекор қилишга ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув тарзида, инспекторларнинг ўзларини жазолашга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин . Шунингдек, сизда аниқланган ҳуқуқбузарлик фактларини солиқчилар қандай ҳужжатлаштиришига эътибор қаратинг

Текширувнинг бориши қандай кузатилади  

Инспекторлар томонидан йўл қўйиладиган ҳуқуқбузарликларни, улар сизнинг ҳудудингизга кирган пайтдан бошлаб кузатиб бориш лозим. Текширув тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқни текширгач, уларнинг гувоҳномалари муддатидан ўтмаганлигига ишонч ҳосил қилинг .

Буйруқда кўрсатилмаган солиқчиларнинг ҳудудга киришларига йўл қўйманг. Агар сизга буйруқда кўрсатилган икки кишининг ўрнига, беш киши келадиган бўлса, иккиланмасдан туриб, корхонангизга ортиқча одамларни киритманг. Ҳаттоки, текширувчиларнинг раҳбари уларни шунчаки, унинг ёрдамчилари эканлигини...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг