Даъволар ёзилганида кўпинча йўл қўйиладиган хатолар

24.12.2021
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Даъво талаби бўйича жавобгар кўрсатилмаса

Даъво аризасида даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлган шахсни (юридик ёки жисмоний) албатта, кўрсатинг. Aгар даъвода бир нечта талаблар мавжуд бўлса, унда уларнинг ҳар бири бўйича жавобгарни кўрсатинг. Бирданига бир нечта жавобгарга битта талабнинг қўйилиши – бундан мустасно. Ўша кезда талабнинг бирдамлигига таянган ҳолда, умумий жавобгарлик юклатиладиган  барча жавобгарларни санаб ўтинг. Жавобгар сифатида ташкилотнинг вакилини кўрсатманг. Фақатгина, ҳуқуққа лаёқатли қобилиятга эга бўлган шахсларни – фуқароларни, ташкилотларни, ҳокимият органларини, даъвогарлар ва жавобгарлар сифатида қайд этиш мумкин. Ташкилотларнинг вакиллари ўз номларидан иш юритмайдилар, шунинг учун томонларнинг ҳуқуққа лаёқатли қобилиятига эга бўлмайдилар.

Aгар сиз даъво бўйича даъвогар сифатида, айнан кимни жавобгар сифатида танлашни билмасангиз, унда бир нечта жавобгарларни кўрсатинг. Бундай вазиятда сиз суддаги ишнинг кўриб чиқиш жараёнидаёқ тегишли жавобгарни аниқлай оласиз. Aгар сиз лозим бўлмаган жавобгарга даъво билдирган бўлсангиз, унда суд жараёнида уни тегишлисига алмаштиришингиз мумкин. Бу ишни кўриб чиқаётган судга илтимоснома бериш орқали амалга оширилади. Лозим бўлмаган жавобгар алмаштирилганда, судгача бўлган тартибга...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг