Трансферт нархини белгилашда қандай ҳолатларда солиқ назорати амалга оширилади

01.01.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– трансферт нархини белгилашда қандай битимлар назорат остига олинади;
– қачон юридик ва жисмоний шахслар ўзаро боғлиқ деб эътироф этилади;
– шахсларни ўзаро боғлиқ деб эътироф этилишига доир мисоллар;
– трансферт нархини белгилашда назоратнинг ўзига хос хусусиятлари. 

 

Трансферт нархни белгилаш – бу ўзаро алоқадор (боғлиқ) шахслар ўртасидаги битимларда нархни шакллантириш бўйича фаолият . Трансферт нархларнинг белгиланиши солиқ тўловчи учун компаниялар гуруҳининг умумий фойдасини, пасайтирилган солиқ ставкасидан фойдаланувчи юридик шахслар фойдасига қайта тақсимлаш имкониятини беради. Яъни, ушбу усул, тўланадиган солиқ суммасини камайтириш имкониятини беради. Трансферт нархларни белгилаш (ТНБ) солиқ назорати солиқ органлари томонидан назорат қилинадиган битимларга нисбатан солиқларни ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишининг тўлиқлигини текшириш учун амалга оширилади. Бундай назорат солиқ текшируви бўлиб ҳисобланмайди, демак, бунда солиқ инспекторлари камерал ва сайёр текшируви ёки аудитдаги каби, барча ҳуқуқларга эга бўлмайдилар.

Трансферт нархини белгилашда қандай битимлар назорат остига олинади 

Солиқ тўловчиларнинг барча битимлари бўйича ҳам ТНБ назорати амалга оширилмайди, у фақатгина, назорат қилинадиган битимлар бўйича амалга оширилади. Солиқ қонунчилигида назорат қилинадиган битимларнинг қуйидаги иккита йўналиши белгиланган:

  • ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг