Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоб-китоб қилишга доир мисоллар
1. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда нафақани ҳисоб-китоб қилишга доир мисол
Ходим 2022 йил 1 августдан 5 августгача бўлган давр (5 иш куни) учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этди. Август ойида 5 кунлик иш ҳафтасида 23 иш куни белгиланган.
Ходимнинг лавозим маоши 3 000 000 сўмни ташкил қилади. Ходимга лавозим маошига доимий шахсий устама белгиланган – бир ойда 500 000 сўм тўланади. Ушбу доимий устамадан ташқари аввалги 12 ой (2021 йил август – 2022 йил июль) учун лавозим маошидан ташқари тўловлар 4 800 000 сўмни ташкил қилди.
Касаллик варақаси бўйича тўлов иш ҳақининг 60%и миқдорида амалга оширилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси миқдори қандай ҳисобланади?
– Ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги миқдорни ташкил қилади:
3 000 000 + 500 000 + 4 800 000 : 12 = 3 900 000 сўм.
Ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақини август ойидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади:
3 900 000 : 23 = 169 565,22 сўм.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ўртача кунлик иш ҳақи ҳамда иш ҳақига фоизларда тайинланган нафақа миқдоридан келиб чиқиб...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter