НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак

06.07.2022
author avatar

Неъматжон Раҳмонов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– коррекция (тузатувчи) касса чеки ёрдамида нимани тузатиши мумкин;
– тузатувчи касса чеки қандай шакллантирилади;
– тузатиш киритилганда нимани ёдда тутиш муҳим;
– тузатиш киритиладиган чекнинг шаклига қандай ҳужжатлар илова қилинади;
– тузатувчи касса чеки асосида солиқ ҳисоботининг маълумотларига қандай тузатиш киритилади;
– тузатувчи касса чеки ўрнига қачон қайтариш чеки урилиши мумкин. 

 

Назорат-касса техникасининг «Сотиш» тўлов тури кўрсатилган чеки – бу ҳужжат бўлиб, унинг асосида ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларининг маълумотлари автоматик равишда шакллантирилади. НКТ эгаси нафақат уларда акс эттириладиган маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаши, балки унда хатога йўл қўйиладиган бўлса, уни тузатиши ҳам лозим.

Вазият
«Аванс», «Кредит (бўлиб-бўлиб тўлаш)» ёки «Қайтариш» тўлов турларидаги чекда хатолик аниқланди ва харидор унга хатоси мавжуд бўлмаган чекнинг берилишини талаб қилади

Ҳозирги вақтда бундай чекларни тузатиш ёки бекор қилиш имконини берувчи функционал мавжуд эмас. Бундай чекни унга тегмасдан туриб қолдиришдан бошқа илож қолмайди – у солиқ бўйича ҳисоботнинг мазмунига таъсир кўрсатмайди.

1. Юзага келган вазият қайд этилган ҳолда, далолатнома тузинг, – у ҳисобда келгусида зарур бўлиши мумкин бўлган ҳужжатга айланади. Далолатномага хатолик билан урилган чекнинг асл нусхасини илова қилинг;

2. Тузатилган маълумотга эга бўлган чекни харидор учун уриб беринг.

Вазият
Комитент воситачининг НКТ орқали уни товарларининг реализацияси бўйича маълумотлар солиқ бўйича ҳисоботда нотўғри акс эттирилганлигини сезиб қолди

Хатони тузатиш учун хатоларни ўз ичига олган НКТ чекига тузатиш киритилиши лозим. Буни фақатгина онлайн-НКМ, виртуал касса ёки маркетплейснинг мулкдори ҳисобланмиш, тадбиркорлик субъекти амалга ошириши мумкин.

Хатони тузатиш учун комитент тегишли илтимоснома билан воситачига мурожаат қилиши керак.

Тузатувчи касса чекини шакллантириш орқали қандай хатоларни тузатиши мумкин

Тузатувчи касса чекини шакллантириш орқали хатони тузатиши мумкин . Бунинг учун my.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўйича маълумотлар» интерактив хизматининг қуйидаги функционалларидан фойдаланинг:

    lock

    Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг