Вахта усулидаги ишларда иш вақтининг ҳисоби қандай юритилади
Тавсияда:
– вахта усулидаги ишларда иш вақтининг ҳисоби.
Ишларни вахта усулида ташкил қилишда, одатда, бир ой, бир чорак ёки бошқа узоқ муддатли, лекин 1 йилдан ортиқ бўлмаган давр учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш кунлик ва ҳафта давомида белгиланган иш вақтининг давомийлигидан четга чиқишга йўл қўйилиши мумкин. Бунда бир кун (ҳафта) қўшимча ишлаб бериш бошқа кун ёки ҳафтада кам ишлаган ҳолда қоплаб берилиши мумкин. Aсосийси – ҳисобга олинадиган давр мобайнида иш вақтининг умумий давомийлиги белгиланган меъёрдан (нормадан) ошиб кетмаслиги.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш, ҳар бир ходимнинг ҳисобга олинган даврда иш вақтининг давомийлиги нормал иш вақти соатлари сонидан ошиб кетмаслигини назорат қилиш учун юритилади.
Вахта усулидаги ишларда ҳисобга олинадиган давр қуйидагиларни ўз таркибига қамраб олади:

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter