МЧЖда неча марта ва қандай муддатларда дивидендлар тўланиши мумкин
Тавсияда:
– фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш даврийлиги;
– дивидендларни тўлаш муддатлари;
– дивидендларни тўлаш даврийлиги.
Фойдани тақсимлаш тўғрисида қарорни қанчалик тез-тез қабул қилиш мумкин
Жамият соф фойдани жамиятнинг иштирокчилари ўртасида қуйидагича тақсимлашга ҳақлидир :
- ҳар чоракда;
- ярим йилда 1 марта;
- йилда 1 марта.
Корхонангиз уставида фойдани тақсимлаш муддатлари қандай белгиланганлигини текшириб кўринг. Агар йилда бир марта бўлса, фойдани бошқача тақсимлашга ҳақли эмассиз.