Ҳаракатланиш ва қатнов хусусиятига эга ишлар учун устамалар қандай тўланади

27.09.2022
author avatar

Александр НАВОТНИЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– кўчма хусусиятидаги ишлар учун устамалар;
– қатнаш хусусиятидаги ишлар учун устамалар;
– кўчма ва қатнаш хусусиятидаги ишлар учун устамалар ҳисоби;
– устамаларга солиқ солиш.

 

Кўчма ва қатнаш хусусиятидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби махсус Низом билан тартибга солинади .

Кўчма ва қатнаш хусусиятидаги ишлар учун устамалар белгиланадиган ходимлар касблари ва лавозимлари рўйхати ва устамалар миқдори:

  • иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда шакллантирилади;
  • жамоа шартномасида ҳамда иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.

Кўчма ва қатнаш хусусиятидаги ишлар учун устамаларни:

  • белгиланган меъёрларда тўлаш;
  • жамоа шартномасида бошқа миқдорларда белгилаш мумкин.
Эътибор беринг

Доимий иши кўчма ёки қатнаш хусусиятига эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан сафарда иш бажариши хизмат сафари деб ҳисобланмайди. Кўчма ёки қатнаш хусусиятига эга бўлган иш учун устамалар тўланадиган ходимларга кундалик пуллар тўланмайди.

Кўчма ёки қатнаш тусидаги ишни ходим хизмат автомобилидан фойдаланган ҳолда ёки иш берувчи томонидан тақдим этилмаган  ҳолда бажариши мумкин.

Охирги ҳолатда унга йўлкира харажатлари қоплаб берилади. Шунингдек, иш берувчи унинг рухсати ёки розилиги билан сарфланган бошқа харажатларни ҳам қоплаши мумкин.

Кўчма хусусиятидаги ишлар учун устамалар қандай тўланади

Кўчма тусдаги ишлар учун устамалар қуйидаги ҳолларда ходимларга белгиланади, агарда:

  • ташкилот жойлашган аҳоли пунктидан ташқаридаги хизмат кўрсатиладиган ҳудуд доирасида мунтазам хизмат сафарларини амалга ошириш билан боғлиқ...
lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг