ҚҚС ставкаси ўзгариши сабабли шартномаларни нима қилиш керак

03.11.2022
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда: 

узоқ муддатли шартномалар;
– шартномага ўзгартиришлар киритиш;
– шартномаларни тузатиш;  
– тарафлар учун ҚҚС ставкасининг пасайиши оқибатлари;
– шартномалар шартларини ким ўзгартирмаслиги мумкин;
– суд сотувчини нархни ўзгартиришга рози бўлишга мажбур қила оладими.

Узоқ муддатли шартномалар нима 

Ўзбекистон қонунчилиги билан узоқ муддатли шартноманинг аниқ ифодаси белгиланмаган, лекин, агар шартноманинг амал қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлса, у узоқ муддатли ҳисобланади деб ёзилган .

Бунда узоқ муддатли шартноманинг қуйидаги белгилари мавжуд:

  • шартноманинг предмети – товарларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун исталган шартнома, яъни якуний маҳсулотни узоқ муддатли яратишни назарда тутувчи шартнома (товарларни оддийгина олди-сотдиси узоқ муддатли шартнома ҳисобланиши мумкин эмас);
  • товарларни ишлаб чиқариш, ишлар, хизматларнинг технологик жараёни бир йилдан ортиқ бўлганда, узоқ вақтли;
  • босқичсиз – шартнома «босқичли» бўлиши ва ишлаб чиқарилаётган товарларни, бажарилаётган ишларни, кўрсатилаётган хизматларни босқичма-босқич топширишни назарда тутиши керак эмас. Акс ҳолда, агар шартноманинг бажарилиши бажарувчидан буюртмачигача қабул қилиш-топширишни ҳужжатлаштириш орқали босқичларга бўлинган бўлса, у ҳолда шартнома солиқ солиш мақсадида узоқ муддатли деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда унинг солиқ ҳисобини алоҳида «узоқ муддатли» қоидалар бўйича эмас, балки умумий асосларда юритиш керак.

Агар корхонада узоқ муддатли шартномалар мавжуд бўлса, шартнома шартларига тўғридан-тўғри таъсир этувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилганда ҳар доим муаммолар юзага келади. Масалан, ҚҚС ставкаси пасайганда, ҚҚС тўловчи бўлган корхона раҳбарларининг олдида шартномаларга ўзгартириш киритиш масаласи туради. Бунда ушбу ҳолат исталган битим турларига тааллуқли: ижара, етказиб бериш, иш бажариш шартномаси ва шунга ўхшаш.

Ўзгартириш қандай киритилади ва қанақа шартномаларни тузатиш керак

Тузатиш киритишнинг энг яхши варианти – шартномага қўшимча келишувни расмийлаштиришдир. Асос сифатида ўзгартириш киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг