Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни қандай тузиш керак

08.11.2022
author avatar

Ирина ЗАВАЛИШИНА

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;
– хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботдаги ахборот;
– хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот элементлари;
– хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот тузилмаси.

 

Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда компания капитали тузилмаси, ундаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ва ҳисобот давридаги бундай ўзгаришларнинг сабаблари ёритиб берилади .

Ушбу ҳисобот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун компания фойдаси ҳажмини ва манбаларини тушуниб олиш учун керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз

Хусусий капитал ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улушдир . У қуйидаги формула орқали ифодаланади:

Капитал = Активлар – Мажбуриятлар.

Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни қандай тузиш керак 

Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги тамойил асосида тузилади:

Давр бошига капитал + (–) Ҳисобот даврида капиталдаги ўзгаришлар = Давр охирига капитал.

 

Ҳисоботни тузиш учун молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, фойда ва зарарлар ҳамда бошқа ялпи даромад тўғрисидаги ҳисоботдаги маълумотлардан ва ҳисоб регистрларидаги таҳлилий кўрсаткичлардан фойдаланинг.

Хусусий капитални қуйидагича таснифланг:

  • инвестицияланган (ёки киритилган) капитал...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг