НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак

30.11.2022
author avatar

Неъматжон Раҳмонов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– тузатувчи касса чеки ёрдамида нимани тузатиш мумкин;
– тузатувчи касса чеки қандай шакллантирилади;
– тузатиш киритилганда нимани назарда тутиш муҳим;
– тузатиш киритиладиган чекнинг шаклига қандай ҳужжатлар бириктирилади;
– тузатувчи касса чеки асосида солиқ ҳисоботининг маълумотларига қандай тузатиш киритилади;
– тузатувчи касса чеки ўрнига қачон қайтариш чеки урилиши мумкин. 

 

Назорат-касса техникасининг «Сотиш» тўлов тури кўрсатилган чеки – унинг асосида ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларининг маълумотлари автоматик равишда шакллантириладиган ҳужжат. НКТ эгаси нафақат уларда акс эттириладиган маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаши, балки унда хатога йўл қўйиладиган бўлса, уни тузатиши ҳам лозим.

Вазият
«Бўнак», «Кредит (бўлиб-бўлиб тўлаш)» ёки «Қайтариш» тўлов турларидаги чекда хатолик аниқланди ва харидор унга хатосиз чекнинг берилишини талаб қилмоқда

Ҳозирги вақтда бундай чекларни тузатиш ёки бекор қилиш имконини берувчи функционал мавжуд эмас. Бундай чекни тегмасдан қолдиришдан бошқа илож қолмайди – у солиқ бўйича ҳисоботнинг мазмунига таъсир кўрсатмайди.

1. Юзага келган вазият қайд этилган ҳолда далолатнома тузинг – у ҳисобда келгусида зарур бўлиши мумкин бўлган ҳужжатга айланади. Далолатномага хатолик билан урилган чекнинг асл нусхасини бириктиринг;

2. Аниқ маълумотга эга бўлган чекни харидор учун уриб беринг.

Вазият
Комитент воситачининг НКТ орқали товарларининг реализацияси бўйича маълумотлар солиқ бўйича ҳисоботида нотўғри акс эттирилганлигини билиб қолди

Хатони тузатиш учун хатолик мавжуд бўлган НКТ чекига тузатиш киритилиши лозим. Буни фақатгина ўзига тегишли онлайн-НКМ, виртуал касса ёки маркетплейсга эга бўлган тадбиркорлик субъекти амалга ошириши мумкин.

Хатони тузатиш учун комитент тегишли илтимоснома билан воситачига мурожаат қилиши керак.

Тузатувчи касса чекини шакллантириш орқали қандай хатоларни тузатиш мумкин

Тузатувчи касса чекини шакллантириш орқали хатони тузатиш мумкин . Бунинг учун my.soliq.uz шахсий кабинетидаги «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг