Воситачида ҚҚС қандай ҳисоб-китоб қилинади
Тавсияда:
– воситачи расмийлаштирадиган ҳужжатлар;
– воситачилик ҳақи (мукофот) суммасидан ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш;
– воситачи томонидан товарларнинг (хизматларнинг) реализация қилиниши;
– воситачи томонидан товарларнинг (хизматларнинг) харид қилиниши.
Воситачилик (топшириқ) хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича воситачи (комиссионер, ишончли вакил) сифатида ҳаракат қила туриб, корхона комитентнинг ёки ишонч билдирувчининг товарларини (хизматларини) реализация қилади ёхуд у учун уларни харид қилади.
Воситачилик операцияларини Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-боби қоидаларига мувофиқ ҳисобга олинг ва расмийлаштиринг.
Воситачилик шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаргач, комитентга (ишонч билдирувчига, топшириқ берувчига) ҳисобот тақдим қилинг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:
- ҚҚС суммасини алоҳида кўрсатган ҳолда, сиз томонингиздан реализация қилинган (харид қилинган) товарларнинг (хизматларнинг) миқдорини ва қийматини. Ҳисоботга шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва комитент (ишонч билдирувчи, топшириқ берувчи) манфаатидаги товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигини (харид қилинганлигини) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилинг;
- воситачилик (топшириқ) шартномасига мувофиқ, комитент (ишонч билдирувчи, топшириқ берувчи) қоплаб бериши лозим бўлган, сиз томонингиздан амалга оширган харажатлар қийматини. Ҳисоботга ушбу харажатларни тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларни (ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар, чеклар, квитанцияларни) илова қилинг;
- шартнома шартларига мувофиқ, ҚҚСни ҳисобга олган ҳолдаги сизга тегишли воситачилик ҳақи (мукофот) суммасини;
- комитентдан (ишонч билдирувчидан) олинган бўнакларнинг суммасини;
- комитентнинг (ишонч билдирувчининг) қолган қарздорлиги суммасини.
Ҳисоботдан ташқари, ўзингизга тегишли воситачилик ҳақи суммасига, ЭҲФ тизимида «Стандарт» шаклдаги ҳисобварақ-фактурани ва воситачилик хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштиринг.
Бунда кўрсатилган воситачилик хизматлари учун воситачилик ҳақингиз суммасидан ҚҚСни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг
:
СҚҚС = СВҲ : 112 х 12,
бу ерда:
СҚҚС – ҚҚС суммаси;
СВҲ – шартнома бўйича воситачилик ҳақи суммаси;
Агар «соддалаштирилган» ҚҚС тўловчиси бўлсангиз, ҚҚС суммасини худди шундай, бироқ 6% ставкани...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter