Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини кимлар тўлайди

13.09.2024
author avatar

Зарема Меналиева

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар;
– солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган ер участкалари;
– юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар;
– ер солиғини тўлаш бўйича мажбуриятнинг юзага келиши.

 

Юридик шахслар ер участкаларига қуйидаги ҳуқуқлар асосида эгалик қилишлари мумкин:

  • мулк ҳуқуқи ;
  • доимий фойдаланиш ҳуқуқи ;
  • ижара асосида .

Ер участкаларидан фойдаланганлик учун бюджетга тўловлар ер солиғи ёки ер учун ижара тўлови тарзда амалга оширилади . Агар ер участкаси туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкаси ижара шартномаси асосида ижарага олинган бўлса, унинг учун ер солиғига тенглаштириладиган ижара тўлови тўланади .

Эътибор беринг
Ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга ер солиғи солиқ ставкалари, имтиёзлари, ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш...