Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби
Тавсияда
– ер солиғини қаерга тўлаш керак;
– ер солиғини тўлаш муддатлари;
– ер солиғини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш;
– ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи;
– ер солиғи бўйича ҳисоб-китобни қандай тўлдириш керак.
Ер солиғи қаерга тўланади
Ер солиғини ер участкалари жойлашган жой бўйича тўланг .
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонасида учта ер участкаси мавжуд ва улар қуйидагилар билан банд:
1) Тошкент вилояти Қибрай туманидаги майдони 3,5 га бўлган маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари;
2) Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 2,3 га майдонда болалар соғломлаштириш...