Айланмадан олинадиган солиқ суммасини қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– айланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби;
– солиқ базасидан чегирмалар;
– айланмадан олинадиган солиқ ставкалари:
қатъий белгиланган суммада;
бир нечта фаолият тури амалга оширилганда;
реализациядан ташқари даромадлардан.
Айланмадан олинадиган солиқ қандай алгоритм бўйича ҳисоб-китоб қилинади
Ҳисобот даври учун айланмадан солиқ суммасини ҳисоблашда:
1) солиқ базасини аниқланг;
2) уни солиқ ставкасига кўпайтиринг.
Харидордан 3 март куни 15 фоизлик олдиндан тўлов (22,5 млн сўм) олинди.
Харидорга 5 мартда товарлар юклаб жўнатилди, 7 март куни эса мол етказиб берувчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилди.
Март ойида бошқа даромадлар олинмади.
Солиқ ставкаси – 4 %.
Айланмадан олинадиган солиқ суммаси 6 млн сўмни (150 х 4 %) ташкил этди ва юклаб жўнатилган ойда – мартда ҳисобланиши лозим.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромад ўсиб борувчи якун билан ҳисобот даври охирида аниқланади, яъни:
1) январь учун;
2) январь–февраль учун;
3) январь–март учун ва ҳ.к.
январь ойида – 100 млн сўм;
февраль ойида – 150 млн сўм;
март ойида – 200 млн сўм.
Шунингдек, март ойида ишлаб чиқаришдаги яроқсизлик аниқланиши натижасида 50 млн сўм миқдоридаги реализация қилинган маҳсулот қайтарилди.
Сотувчи ушбу суммага қўшимча (тузатувчи) ҳисобварақ-фактура ёзиб берди.
Айланмадан олинадиган солиқ суммасини ўсиб борувчи якун бўйича қуйидаги тартибда аниқлаймиз:
Давр |
Даромад, |
Даромад ўсиб борувчи якун бўйича, |
Январь |
100 |
|