Акциядорлик жамияти қандай қилиб очилади ва рўйхатдан ўтказилади

31.01.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– АЖ ташкилий-ҳуқуқий шаклининг ўзига хос хусусиятлари;
– АЖни таъсис этиш тўғрисидаги қарор қандай қабул қилинади;
– АЖ фирма номида нималарни қўллаш мумкин эмас;
– Акциядорларнинг биринчи таъсис йиғилишининг асосий масалалари;
– АЖни рўйхатга олиш тартиби;
– АЖни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар.

 

АЖ ташкилий-ҳуқуқий шаклининг ўзига хос хусусиятлари 

Ҳар қандай бизнес шакли ўз хусусиятларига эга. Акциядорлик жамиятида устав сармояси маълум миқдордаги акцияларга бўлинади. Унинг ўзига хос хусусияти ва юридик шахсларнинг бошқа турдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан асосий фарқи ҳам шунда. Муассислар мақсадларига кўра, буларнинг бари афзаллик ёхуд камчиликка айланиши мумкин. Масалан, акциядорлик жамиятида акциядор ўз акцияларини истаган одамига эркин тарзда сотиши мумкин. МЧЖда эса ҳиссадор аввал уни бошқа ҳиссадорларга таклиф этганидан сўнг бошқаларга сотиши мумкин бўлади, чунки улар устувор харид ҳуқуқига эга. Ўз навбатида, ушбу ҳолат жамиятдаги қатнашчилар таркибининг турғунлигини таъминлайди.

АЖни рўйхатдан ўтказиш МЧЖга нисбатан қийинроқ, узоқроқ вақт талаб этади ва қимматроқдир, аммо акциядорлик жамиятида ҳиссадорлар сони чекланмаган. Агар МЧЖ уставида барча меъёрларни олдиндан келишиб олиш имконли бўлса, АЖ учун аксарият меъёрларни қонун белгилайди ва устав ушбу меъёрларни ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

Акциядорлик жамиятида бош...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг