Солиқ инспекциясидан талабнома олингандан сўнг бухгалтер нима қилиши керак

30.01.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– талабномалар қандай бўлиши мумкин;
– қонунчилик бўйича расмийлаштирилмаган талабнома бўйича хатти-ҳаракатлар;
– тегишли тартибда расмийлаштирилган талабнома олингандаги хатти-ҳаракатлар;
– талабномага қарши бўлсангиз, унга қандай жавоб бериш лозим;
– қонунбузилиши техник сабабларга кўра содир бўлган бўлса, нима қилиш керак;
– сизнинг тушунтиришингизни қўриб чиқиш тартиби;
– камерал назорат пайтида аниқланган солиқ бўйича қонунбузилишларнинг оқибати.

 

Талабнома солиқ органи томонидан камерал назорат доирасида юбориладиган ҳужжат ҳисобланади. Унда солиқ органи ходимларининг фикрига кўра ҳисоботингиз нотўғрилиги кўрсатилади.

Сизга такроран аниқлаштирилган талабнома ҳам юборилиши мумкин. Уни қуйидаги ҳолатларда оласиз:

  • солиқчилар ҳисоботингиздаги тафовутларнинг асосланишини таҳлил қилиб, тушунтириш уларни тўлиқ қаноатлантирмаса;
  • қайта топширганда сиз яна хато қилсангиз .

Бироқ шундай ҳолатлар бўладики,  бунда талабнома камерал назорат доирасида аниқланган қоидабузарликларга тегишли бўлмайди, балки кўрсатмани, масалан, ходимларингизга қонунчиликда белгиланган миқдордан кам бўлган миқдорда иш ҳақи тўлаганингиз  тўғрисидаги кўрсатмани акс эттириши мумкин.  

Шунинг учун талабнома келган  заҳоти унинг мазмуни билан яхшилаб танишиб чиқинг. Агар у камерал назорат доирасида юборилган бўлса, ўзида қуйидагиларни акс эттириши лозим

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг