Фойда солиғи ҳисоб-китобини қандай тузиш керак
Тавсияда:
– Ҳисоб-китобни қачон тақдим этиш керак;
– Ҳисоб-китобни тузиш тартиби:
жами даромад;
чегириладиган харажатлар;
солиқ солинадиган фойда;
имтиёзлар;
ноль даражали ставка қўлланиладиган фойда;
солиқ солинадиган база;
солиқ ставкаси;
ногиронлар меҳнатидан фойдаланганда тузатишлар киритиш;
солиқ суммаси;
бўнак тўловлари;
Президентнинг ПФ-5252-сон Фармони бўйича солиқларни камайтириш;
ДМ рўйхатга қўйилишидан олдин норезидентдан ушлаб қолинган солиқ миқдори;
ДМнинг соф фойдаси;
бюджетга тўланадиган солиқ.
Ҳисоб-китобни қачон тақдим этиш керак
Фойда солиғи бўйича ҳисобот даври – чорак, солиқ даври – йил.
Фойда солиғи ҳисоб-китобини чоракда бир марта тузинг ва солиқ органларига қуйидаги муддатлардан кечиктирмай (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда) тақдим этинг :
- 20 апрелда – I чорак учун;
- 20 июлда – II чорак учун;
- 20 октябрда – III чорак учун;
- кейинги йилнинг 1 мартида – IV чорак учун.
Фақат йил якунлари бўйича Ҳисоб-китобни қуйидаги тақдим этувчилар:
- бюджет ташкилотлари;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари, истеъмол кооперативлари бундан мустасно.
Агар уларда даромад бўлмаса, Ҳисоб-китобни тақдим этишлари шарт эмас.
Ҳисоб-китобни тузиш тартиби
Фойда солиғи ҳисоб-китобини сўмда тўлдиринг.
Барча кўрсаткичларни йил бошидан ўсиб борувчи якун билан акс эттиринг. Масалан, II чорак учун Ҳисоб-китобни тузишда I ярим йиллик кўрсаткичларини акс эттиришингиз лозим.
Ҳисоб-китобнинг ҳар бир сатрини кўриб чиқамиз.
«Жами даромадлар» сатри қандай тўлдирилади
010-«Жами даромадлар» сатри қуйидагилар чегирилган ҳолда жами даромад суммаси сифатида аниқланади:
- тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар;
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг даромадлари:
– валюта курслари фарқларидан;
– диний мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган товарни сотишдан.
Уни аниқлаш учун ҳисобот (солиқ) даврида корхона томонидан Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган жами даромадларни акс эттиринг (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020–220-сатрлари).
1-илованинг 010-сатрида давр учун жами даромадлар автоматик тарзда акс...