Бошқа операцион харажатлар қандай шакллантирилади

07.12.2023
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– харажатлар таркиби:
      кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
      чала ишларни ва маҳсулотдаги шикастланишларни бартараф этиш;
      аудиторлик хизматлари;
      хизмат кўрсатувчи хўжаликларни сақлаб туриш;
      компенсация тусидаги ва рағбатлантирувчи тўловлар;
      иш ҳақида ҳисобга олинмайдиган тўловлар;
      консервацияланган объектларни сақлаб туриш;
      банк ва депозитарий хизматлари;
      солиқлар, йиғимлар, тўловлар;
      зарарлар, жарималар, пенялар;
      нархдаги фарқ;
      гудвиллни ҳисобдан чиқариш;
      ижарага берилган АВ;
      ишлаб чиқаришни янгилаш ва яхшилаш;
      касаллик варақалари;
      монтаж сифатини текшириш;
      ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилган даврдаги харажатлар;
      бошқа харажатлар.

 

Бошқа операцион харажатларга ишлаб чиқариш, сотиш ва корхона хўжалик фаолиятини бошқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларни киритинг.

Улар Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2(2.1)-илованинг 030-сатридаги бошқа харажатлар таркибига қўшилади.

Бундай харажатларни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебетида ҳисобга олинг.

Харажатлар таркиби

Бошқа операцион харажатлар таркибига қуйидаги сарф-харажатларни киритинг :

 

Т/р

Харажат моддаси

1

Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

2

Чала ишлар ва маҳсулотдаги турли хил шикастланишларни бартараф этиш

3

Маслаҳат, ахборот, аудиторлик хизматлари

4

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар таркиби

5

Ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва дам олишларини ташкил этиш

6

Маҳсулот, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишлар

7

Компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар

8

Иш ҳақини ҳисоблаб ёзишда ҳисобга олинмайдиган тўловлар

9

Ижтимоий мақсаддаги объектларни сақлаб туриш

10

Консервацияланган объектларни сақлаб туриш

11

 Банк, депозитарий хизматлари

12

Хайрия бадаллари

13

Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар, йиғимлар ва ажратмалар

 14

 Зарарлар, жарималар, пенялар

15

Ходимларга тақдим этиладиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар бўйича нархдаги фарқлар

16

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган қисмдаги гудвиллни ҳисобдан чиқариш

17

Ишлаб чиқаришни янгилаш ва яхшилаш бўйича харажатлар

18

Ижарага берилган асосий воситаларни сақлаб туриш

19

Ноишлаб чиқариш ходимларига касаллик варақалари бўйича тўловлар

20

Фойдаланилаётган ускуна монтажи сифатини текшириш

21

Янги корхоналар учун ишчиларни қабул қилиш

22

Ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилган даврда объектларни тутиб туриш ва уларга хизмат кўрсатиш

23

Бошқа харажатлар

Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз.

Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари

Улар асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим. Бунинг учун ходимни ўқитишга жўнатаётганда ўқув муассасаси билан шартнома тузинг, унда тарафлардан бири корхонангиз бўлсин. Ўқитиш хизматлари кўрсатилгани...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг