Солиқ қонунчилиги бузилмаслиги учун сотиш ва қайтариш чекларида нималар бўлиши лозим

12.03.2023
author avatar

Неъматжон РАҲМОНОВ

СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

–онлайн-НКТ чекига нисбатан қўйиладиган техник талаблар;
– онлайн-НКТ чекининг реквизитлари;
– чекда сотувчи ва онлайн-НКТга доир қандай ахборот бўлиши керак:
        комиссия шартномаси ҳамда маркетплейс ёки тўлов иловаси орқали сотилган товарларга оид ахборотни кўрсатиш хусусиятлари;
– чекда сотилган товарга доир қандай ахборот кўрсатилган бўлиши керак:
        товар номи;
        МХИК;
        ўлчов бирлиги;
        штрих-код;
        рақамли маркировка;
        миқдори, нархи, қиймати, чегирмалар;
        ҚҚС;
– кассада товарлар билан ишлашни қандай ташкил қилиш керак;
– чекда харидингиз тўғрисида бўлиши зарур бўлган умумий ахборот:
       ҚҚС суммаси ва харид қиймати;
        тўлов тури («Сотув» / « қайтариш» / «Бўнак» / «Бўлиб-бўлиб тўлаш» («Кредит»);
        тўлов шакли (нақд пул/пластик карта);
– чекдаги қандай реквизитлар унинг ҳужжат сифатида такрорланмаслигини тасдиқлайди;
– қандай ахборот сотувчининг ташаббусига кўра чекка қўшимча қилиниши мумкин.

 

Онлайн-НКТ чекларига қўйиладиган талаблар қуйидаги ҳужжатларда келтирилган:

  • Президентнинг 06.09.2019 й.№ ПФ-5813-сонли Фармонининг 5-банди;
  • Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талабларнинг 3-банди;
  • Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими ва (ёки) электрон тижорат платформалари (Маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6–8-бандлари .
Эътибор беринг
Чек ҳатто битта мажбурий талабга жавоб бермаганда ҳам онлайн-НКМ ва виртаул кассадан фойдаланиш тақиқланади  .

Мазкур тавсияда чеклардаги ахборотга қўйилган барча талабларни иложи борича кам чиқимлик билан бажаришда нималарни ҳисобга олиниши кераклигини кўриб чиқамиз. Кассангизнинг техник хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни созлаш бўйича йўриқномага эга бўлиш учун техник хизмат кўрсатиш бўйича ўзингиз шартнома тузган ТХКМга мурожаат қилинг.

Онлайн-НКТ чекига қўйиладиган техник талаблар

Онлайн-НКМ орқали ўтказилган ҳар қандай операция натижасида электрон чек шакллантирилади . Унинг асосида солиқ органларининг ахборот тизимларида барча ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар автоматик режимда шакллантирилади.

Онлайн-НКМ ҳамда виртуал касса чекларини харидорларга махсус оқ қоғозда чиқарилган кўринишда тақдим этилиши, бунда :

  • чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан кам бўлмаслиги;
  • ҳарфлар (белгилар)...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг