Чегириб ташланмайдиган харажатларни қандай аниқлаш керак

17.05.2023
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– чегириб ташланмайдиган харажатларнинг таърифи ва таркиби:
        моддий қимматликларнинг меъёрдан ортиқ йўқотилиши;
        бошқа ташкилотларга жойларни тақдим этиш;
        моддий наф тарзидаги тўловлар;
        дала (сафар) таъминоти ва автотранспорт хизматидан фойдаланганлик учун компенсация;
        пенсияларга устама ва қўшимча тўловлар;
        моддий ёрдам;
        хайрия ва ҳомийлик ёрдами;
        атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари;
        камчиликлар ва шикастланишларни бартараф этиш харажатлари;
        талон-торож қилишдан ва камомадлардан кўрилган зарарлар;
        бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;
        текширув натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ ва йиғимлар;
        тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлар;
        касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш;
        маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган хизматлар кўрсатганлик учун қилинган харажатлар;
        солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар;
        ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар;
        даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
        пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар;
        амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган харажатлар;
        амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг қийматига қўшиладиган харажатлар;
        харажатларнинг Солиқ кодексида белгиланган харажатлар меъёрларидан ошиб кетиши;
        қонунчиликда назарда тутилмаган захиралар, захира фондлари ва бошқа фондларга ажратмалар;
        дивидендлар;
        бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари;
        назоратга олинган қарздорликлар бўйича харажатлар;
        текинга берилган мол-мулк (хизматлар);
        ишончли бошқарув муассисининг харажатлари;
        нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар;
        захира маблағлари ҳисобига амалга оширилган харажатлар;
        мол-мулк нархининг арзонлашиши;
        оддий ширкат шартномаси доирасида кўрилган зарарлар;
        солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи таркибида пул маблағларининг ўтказилиши;
        яроқсиз ТМЗни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар;
        муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар бўйича фоизлар.

 

Чегириб ташланмайдиган харажатларнинг таърифи ва таркиби  

Чегириб ташланмайдиган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтирмайди. Бунда улар хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги бухгалтерия ҳисобидаги фойдани камайтиради.

Бу харажатлар асосий фаолият билан бевосита боғлиқ эмас, ишлаб чиқариш натижалари уларга боғлиқ эмас.

Чегириб ташланмайдиган харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 4-устунида акс эттиринг.

Уларга қуйидаги харажатларни киритинг :

 

Т/р

Харажатларнинг номланиши

1

Моддий қимматликларнинг табиий камайиш меъёрларидан ортиқ йўқотилиши ёки бузилиши

2

Умумий овқатланиш корхоналарига жойларни текинга бериш харажатлари, улар учун коммунал хизматларнинг қийматини тўлаш

3

Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари бўйича тўловлар, бундан ходимларга ва уларнинг яқин қариндошларига маданий-оммавий ва концерт-томоша тадбирларида иштирок этиш учун чипталар харид қилиш бўйича харажатлар (товарлар, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадларнинг 0,5 % идан ортиқ бўлмаган миқдорда) мустасно 

4

Дала таъминоти, ходимнинг шахсий автотранспортидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун меъёрлардан ортиқча тўловлар

5

Пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар

6

Қуйидаги кўринишдаги моддий ёрдам:

– бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш

7

Хайрия ёрдами харажатлари, таълим-тарбия муассасаларига, етим болаларга ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ҳамда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармасига меценатлик ва хайрия қилинган маблағлардан ташқари

8

Меъёрлардан ортиқча миқдорда атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари

9

Лойиҳалар ва ўзи учун монтаж ишларидаги камчиликларни, бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир қопланмайдиган харажатлар

10

Талон-торож қилишлар ва камомадлардан қопланмай қолган зарарлар

11

Бошқа шахслар учун тўланган солиқлар

12

Солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар

13

Корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлари

14

Касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш

15

Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган хизматлар кўрсатганлик учун қилинган сарфлар

16

Солиқ солинмайдиган даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар

17

Ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан, товарларни жўнатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар, агар бундай ҳолат суд қарори билан белгиланган бўлса

18

Даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар

19

Бюджетга киритилиши лозим бўлган пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар

20

Амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган харажатлар

21

Амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг қийматига қўшиладиган харажатлар

22

Харажатларнинг Солиқ кодексида белгиланган харажатлар меъёрларидан ошиб кетиши

23

Солиқ кодексида назарда тутилмаган захираларга ажратмалар

24

Ҳисобланган дивидендлар

25

Бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари

26

Назоратга олинган қарздорлик бўйича харажатларнинг белгиланган меъёрларидан ортиқча ҳисобланган фоизлар ва жарималар 

27

Текинга берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва у билан боғлиқ бўлган харажатлар

28

Ишончли бошқарув муассисининг ишончли бошқарув шартномасини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлари

29

Нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, агар уларнинг тўлови корхона фаолият юритишининг мажбурий шарти ҳисобланмаса

30

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг