Асосий воситаларга капитал қуйилмалар қандай ҳисобга олинади

09.03.2023
author avatar

Асал Хашимова

МВ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти департаменти директори ўринбосари
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– харажатлар асосий воситаларда капиталлаштириладиган ҳолатлар;
– бино реконструкциясининг бухгалтерия ҳисоби;
– асосий воситаларга киритилган капитал қўйилмаларнинг солиқ ҳисоби.

 

Эътибор беринг
Янги 5-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан тавсия шу санагача амал қилади.

Қандай ҳолатларда харажатлар асосий воситаларда капиталлаштирилади

Мавжуд асосий воситалар (АВ) қийматига келгусида қўшимча иқтисодий фойда келтирадиган харажатлар киритилади (капиталлаштирилади) . Масалан, асбоб-ускуналар унумдорлигини ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ишлаб чиқариш таннархини камайтириш ва бошқалар .

Агар конструктив ишлар натижасида АВ фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшиланса (ошса), бундай ишларнинг харажатлари уларнинг бошланғич қийматини оширади