2023 йил август ойида қандай ўзгаришлар кучга киради
2023 йил 1 августдан бошлаб:
Белгиланишича, республика ҳудудидаги дарё ва каналларда босимсиз ишлайдиган инновация технологияларини кенг жорий этиш орқали қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади.
(2023 йил 30 мартдаги ПҚ-104-сон «Гидроэнергетика соҳасини янада ислоҳ, қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори)
Белгиланишича, алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари белгиланган тартибда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия талаби ҳисобланади.
(2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори)
Шундай тартиб ўрнатилиб, унга кўра солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар, фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter