ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган санани қандай аниқлаш керак
Тавсияда:
– даромад олинган санани аниқлаш;
– даромад олинган сана:
пул шаклида;
натура шаклида;
моддий наф тарзида;
бошқа ҳолатларда.
Даромад олинган сана нима учун аниқланади
ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана – бу даромад ҳисобланадиган ва солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун солиқ солиш базасига киритиладиган сана. Бу сана пуллар ҳақиқатда тўланган санага тўғри келмаслиги мумкин
.
Гап шундаки, солиқ солиш мақсадларида даромад олинганлиги ва даромаднинг ҳақиқатда тўланганлиги – битта нарса эмас. Солиқ тўловчи – жисмоний шахсдан даромад олинганда ундан солиқ ҳисобланадиган солиқ солиш базаси пайдо бўлади. Ҳисобланган даромад ЖШДСни ўз ичига олади.
Даромаднинг ҳақиқатда тўланиши инсон ўзи ишлаб топганини олганлигини англатади. Масалан, иш берувчи ходимга ЖШДСни чегириб ташлаган ҳолда иш ҳақи беради. Даромад олинган сана қуйидагилар учун аниқланиши керак:
- солиқ солинадиган даромадларга, улар ўзгарган ҳолларда қандай қоидалар қўлланилишини билиш;
- солиқ солинадиган базани тўғри ҳисоб-китоб қилиш.
Жисмоний шахс – Ўзбекистон резиденти ФҲТ шартнома бўйича кўрсатилган маслаҳат хизматлари учун хорижий компаниядан 3 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот олади.
Маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома 15.03.2025 йилда,...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter