Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

25.10.2024
author avatar

Отабек БОБОМУРОДОВ

Бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси Текширувларни мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ўртача иш ҳақи ҳисобланадиган ҳолатлар;
– ҳисоб даврида барча ойлар тўлиқ ишлаб берилган ҳолатларда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш:
  ҳисоб-китоб даврини аниқлаш;
  қўшимча иш ҳақи ҳисоб-китоби;
  қўшимча иш ҳақининг ўртача ойлик суммаси ҳисоб-китоби;
  ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби;
  ўртача кунлик ва ўртача соатлик иш ҳақи ҳисоб-китоби;
– ходимда ҳисобланган иш ҳақи мавжуд бўлмаганда ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби;
– ҳисоб даврида тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар мавжуд бўлганда ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби;
– тарифларни қайта кўриб чиқишда ўртача иш ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилиш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган Меҳнат кодексига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун 2025 йил 14 февралдан кучга кириши муносабати билан тавсия ушбу санагача амал қилади.

Қандай ҳолатларда ўртача иш ҳақи ҳисобланади 

Ўртача иш ҳақини қуйидаги ҳолатларда вазиятларда ҳисобланг: 

 

Ўртача иш ҳақи ҳисобланадиган ҳолатлар

Меҳнат кодексига ҳавола

Ходимларнинг вакили бўлган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахсларга иш вақтида ходимларнинг манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажариш

МК 45-модда

Жамоавий музокараларда, жамоа келишуви (шартномаси) лойиҳасини тайёрлашда иштирок этадиган шахсларни асосий ишидан тарафларнинг келишуви билан белгиланадиган муддатга, ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда озод этиш

МК 64-модда

Айрим асослар бўйича ишдан бўшатишда иш қидириш даврида

МК 100-модда

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим бошқа ишга вақтинча ўтказилганда (меҳнат ҳақи бажарилган ишлар бўйича, бироқ аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланади)

МК 145-модда

Ўз айбисиз меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ёки мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ходим ишдан...