Синов муддати қандай белгиланади

01.01.2026
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– дастлабки синовнинг мақсади;
– дастлабки синов муддати;
– синов даврида меҳнатга ҳақ тўлаш;
– синов даврида меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Синов муддати кимларга ва қандай мақсадда белгиланади  

Ишга қабул қилишда дастлабки синов тўғрисидаги шарт мажбурий эмас, балки қўшимча ҳисобланади. Меҳнат кодекси уни меҳнат шартномасига киритишни иш берувчининг ихтиёрига қолдиради. Меҳнат шартномаси дастлабки синов билан қуйидаги мақсадларда тузилиши мумкин :

  • ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш;
  • меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиш.

Агар тарафлар ходимнинг дастлабки синовдан ўтиши тўғрисида келишувга эришган бўлса, бу шартни меҳнат шартномасида қайд этиш лозим. Акс ҳолда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади .

Бундан ташқари, шартномада аниқ муддат кўрсатилиши керак. Акс ҳолда, агар шартномада синов тўғрисида банд бўлса-ю, лекин унинг муддати бўлмаса, ходим синовсиз ишга қабул қилинган ҳисобланади.

Вазият
Синов муддати фақат ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда кўрсатилган

Меҳнат шартномасида ходимнинг дастлабки синовдан ўтиши кўрсатилмаган, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда эса бу кўрсатилган.

Бу ҳолда ходим ишга дастлабки синов билан қабул қилинган деб ҳисобланадими?

– Йўқ, ходим ишга синовсиз қабул қилинган ҳисобланади.

Буйруқ меҳнат шартномаси асосида ва унинг мазмунига тўлиқ мувофиқ ҳолда чиқарилади . Шунинг учун, агар меҳнат шартномасида дастлабки синов тўғрисида шарт бўлмаса, бу шартнинг ишга қабул қилиш буйруғига киритилиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Дастлабки синов фақат ишга қабул қилишда белгиланади.

 Ходимга ҳатто унинг розилиги билан ҳам дастлабки синов белгилаш мумкин эмас

lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг