Қандай қилиб компанияни муаммосиз тугатиш мумкин (4-қисм)
Тавсияда:
– давлат реестридан компанияни чиқариш учун Давлат хизматлари марказига ҳужжатларни тақдим этиш;
– қайси вазиятда рўйхатга олиш органи компанияни давлат реестридан чиқариб ташлаш тўғрисида ёзув киритишни рад этади;
– компания КТЯДРдан чиқарилганидан сўнг содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар;
– компанияни тугатиш жараёнини нима мураккаблаштириши мумкин;
– қайси ҳолатда директор ва таъсисчиси тугатилган компания қарзлари бўйича жавоб беришади.
Давлат хизматлари марказига ҳужжатларни тақдим этиш
Ихтиёрий тугатишнинг якуний босқичи – юридик шахсни давлат реестридан чиқариш. Бунинг учун тугатувчи Давлат хизматлари марказига қуйидагиларни тақдим этади :
- компаниянинг ҳамма ҳисобрақамлари ёпилганлиги ҳақида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномалари;
- компаниянинг муҳрлари ва штамплари (мавжуд бўлса);
- чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш ҳақида маълумотнома (мавжуд бўлса);
- компания ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.
Давлат хизматлари маркази 2 кун мобайнида ҳамма талаблар бажарилганлигини текширади ва давлат реестрига тугатилганлик ҳақидаги ёзувни киритади. Қарорнинг ўзи тугатувчига қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида берилади