Воситачилик операцияларини ҳужжатли расмийлаштириш
Тавсияда:
– воситачилик шартномаси ўз ичига оладиган жиҳатлар;
– воситачи томонидан комитент товарлари реализация қилинишини ҳужжатли расмийлаштириш;
– воситачи томонидан комитент учун товар харид қилинишини ҳужжатли расмийлаштириш;
– топшириқ шартномаси бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш;
– воситачи ҳисоботини тузиш.
Воситачилик шартномаси ўз ичига оладиган жиҳатлар
Воситачилик битимлари воситачилик шартномаси, топшириқ шартномаси ёхуд воситачилик тусидаги бошқа шартнома билан расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак :
- шартнома предмети;
- топшириқни бажариш тартиби;
- ижро этиш муддатлари;
- ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби. Тарафларнинг келишувига биноан воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этиши ёхуд ҳисоб-китоблар усиз ўтказилиши мумкин. Ҳисоб-китобларда воситачи иштирок этганда, пул маблағлари унга:
– учинчи шахслардан келиб тушади (комитент товарлари реализация қилинганда), сўнг воситачилик ҳақи ва харажатларни қоплаш суммасини чегирган ҳолда буюртмачига ўтказилади. Шунингдек, ҳисоб-китобларни воситачилик ҳақи ва (ёки) харажатларни қоплаш суммасини ушлаб қолмасдан амалга ошириш мумкин, бунда улар бўйича қарз воситачига алоҳида сўндирилади;
– кейинчалик улар товар сотувчисига ўтказиш шарти билан буюртмачидан келиб тушади (у учун товарлар учинчи шахслардан харид қилинганда);
- воситачилик ҳақини белгилаш тартиби. Одатда воситачилик ҳақи буюртмачининг...