Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (касаллик варақаси) бўйича қандай солиқлар солинади

14.11.2025
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

 

Маълумот учун
2026 йил 1 июлдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали проактив шаклда тайинланади ва тўланади .

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (касаллик варақаси) бўйича тўловни тўлашда солиқ оқибатлари қуйидаги жадвалда келтирилган:

 

Солиқ

Қонунчиликда белгиланган меъёрлар
доирасида нафақа

Қонунчиликда белгиланган меъёрлардан
ортиқча нафақа

ЖШДС

Жисмоний шахснинг бошқа даромадлари деб тан олинади

Жами даромад таркибида солиқ солинади

Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга (ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш) қўшимча тўлов деб тан олинади 

Жами даромад таркибида солиқ солинади

Ижтимоий солиқ

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмаганлиги сабабли солиқ солинмайди

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашга киритилганлиги сабабли – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга солиқ солинади  

Фойда солиғи

Иқтисодий асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланганда солиқ ҳисоб-китобида чегириб ташланади, чунки нафақа чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхатида йўқ  

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг