Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
Тавсияда:
– бўнак тўловлари тўловчилари;
– бўнак тўловларини тўлаш тартиби;
– фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби;
– фойда солиғини бўлиб-бўлиб тўлаш;
– фойда солиғининг бухгалтерия ҳисоби.
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ким тўлайди
Солиқ кодексига кўра бўнак тўловлари тузатишларни ҳисобга олган ҳолда ўтган йил учун 5 млрд сўмдан ортиқ жами даромадга эга бўлган корхоналар томонидан тўланади . Президентнинг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарорига асосан фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлайдиган тадбиркорлик субъектларининг даромад чегараси
10 млрд сўмгача оширилди .
Яъни, 2023 йилнинг IV чорагидан бошлаб ўтган йилдаги тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда жами 10 млрд сўмдан ортиқ даромадга эга бўлган корхоналар томонидан бўнак тўловлари тўланади.
Бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23-санасидан кечиктирмай (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда) тўланг, яъни:
- 23 январдан;
- 23 февралдан;
- 23 мартдан ва ҳ.к.