Экспорт операцияларини амалга ошириш тартиби
Тавсияда:
– норматив база;
– экспорт битими босқичлари;
– экспорт контрактини тузишда нималарга эътибор бериш керак;
– ТСОЯЭАТ нима;
– божхона декларацияси;
– божхона йиғими;
– экспорт қилишда товарнинг кузатув ҳужжатлари;
– экспорт қилишда ҳисоб-китоб тартиби;
– Инкотермс қоидаси.
Норматив база
Экспорт операцияларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
- «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонун:
- «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун:
- Божхона кодекси (БК);
- Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС).
«Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонун тушунчаларига кўра :
- товарлар экспорти – бу уларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқишдир;
- иш ва хизматлар экспорти – бу Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича операциялардир.
Экспорт битимининг босқичлари
Экспорт битимини тузишда қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлигига амал қилинг: