Ташкилотни юридик шахснинг ЭРИдан рухсатсиз фойдаланишдан қандай ҳимоя қилиш мумкин
Тавсияда:
– ЭРИни сақлаш технологиялари ва танлаш ҳуқуқи;
– ЭРИни сақлаш технологияларидаги асосий фарқлар;
– корхонани юридик шахснинг ЭРИдан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш;
– битта ташкилотга олиниши мумкин бўлган юридик шахснинг ЭРИ сони;
– ходим номига ЭРИ олиш.
«Yangi texnologiyalar» ИАМ электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ЭРИ қуйидагиларга имкон беради:
- давлат хизматларини электрон шаклда олиш;
- корхонангиз ҳақида давлат идораларининг турли интернет-ресурсларида сақланаётган жуда кўп маълумотларга.
Шунинг учун ЭРИни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш муҳимдир.
Рақамли имзони сақлаш технологиялари ва танлаш ҳуқуқи қандай амалга оширилади
«Yangi texnologiyalar» томонидан берилган ЭРИдан фойдаланадиган манбаларда фойдаланувчиларни аниқлаш ва уларга давлат хизматларини кўрсатиш учун ЭРИ билан ишлашнинг иккита технологияси қўлланилади:
1) флешкадаги ёки компьютер хотирасига ёзилган ЭРИ;
2) USB-токендаги ЭРИ.


Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter