Ноль ставкали ҚҚСни қачон қўллаш мумкин

19.12.2024
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

молиявий ҳисоб ва солиқ солиш бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ноль ставкали ҚҚСни қўллаш:
       экспорт операциялари бўйича;
       Ўзбекистоннинг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш хизматлари бўйича;
       халқаро ташиш билан боғлиқ хизматлар бўйича;
       дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга товарлар (хизматлар)ни реализация қилишда.

 

Эътибор беринг
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
  • Президентнинг 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сон Фармони;
  • Президентнинг 10.12.2024 йилдаги ПФ-214-сон Фармони.

Ноль ставка қуйидагиларни англатади:

  • бундай ставка бўйича солиқ солинадиган реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС ҳисобланмайди;
  • бундай айланмада фойдаланиладиган харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинади.

Шу тариқа, ҳисобга олиш мақсадида реализация қилиш бўйича «ноль» ставкали айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади.

Ноль ставкали ҚҚСни қуйидагиларни реализация қилишда қўлланг :

  • экспорт қилинадиган товарларни;
  • илгари божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилган товарларни;
  • божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар)ни;
  • божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларни;
  • чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то унинг ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
  • халқаро ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
  • Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган асбоб-анжомларни. Бу ҳолда ҳаво кемаларидан нормал даражада фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари асбоб-анжомлар деб эътироф этилади;
  • сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан бундай хизматларнинг ХУМШ томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмалари томонидан сотиб олиниши;
Эътибор беринг
2024 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу коммунал хизматлар бўйича ноль ставкали ҚҚС бекор
қилинади  .
  • уларни сотиб олиш бўйича ваколатли органга қимматбаҳо...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг