Туризмда бухгалтерия ҳисоби

02.08.2024
author avatar

Шарофитдин ҲАЙДАРОВ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– лицензиялаш;
– хабардор қилиш тартибида фаолиятни амалга ошириш;
– сертификатлаштириш:
        туризм соҳасидаги ташкилотларнинг хизматларини сертификатлаш;
        туроператор ходимларини сертификатлаш;
– сарфлар ва туристик маҳсулотнинг қийматини калькуляциялаш;
– туроператорнинг ишлаб чиқариш сарфларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим;
– тур таннархининг калькуляциясини қандай тузиш лозим;
– туроператорнинг технологик йўқотишлари.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 13.07.2024 йилдаги 418-сон ВМҚга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

2024 йил 1 мартга қадар туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаб этилади   .
2024 йил 1 мартдан бошлаб ушбу фаолиятни лицензиялаш бекор қилинади (умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти бундан мустасно) . Лицензия ўрнига хабардор қилиш тартиби жорий этилади. Турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани ваколатли орган – Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига юборишнинг ўзи етарли бўлади. Бунда берилган лицензиянинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

Эътибор беринг
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш чиқиш туризмининг алоҳида фаолият тури этиб белгиланди . Туризмнинг мазкур тури бўйича лицензиялаш тартиби сақланиб қолинган. Лицензия қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда, фақат маҳаллий туроператорларга берилади:
  • Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасида 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда захира ташкил қилинди;
  • штатида диний (исломий) таълим йўналиши битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассис бўлади;
  • умра тадбирларини...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг