Товар белгиси қандай рўйхатдан ўтказилади

25.04.2024
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– товар белгисининг ўзи нима;
– товар белгисини рўйхатдан ўтказишнинг афзалликлари;
– нималар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин;
– товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома қандай тайёрланади;
– товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар;
– талабномага ўзгартиришлар киритиш керак бўлса, нима қилиш лозим;
– товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномани кўриб чиқиш тартиби;
– товар белгисини реестрда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор.

 

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш-ўтказмасликни, қонунчиликда уни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида мажбурий талаб мавжуд эмаслиги боис, ҳар бир тадбиркор, компания ёки нотижорат ташкилоти мустақил равишда ҳал қилади.

Товар белгиси – бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгидир .

Товар белгисини рўйхатдан ўтказишнинг афзалликлари  

Рўйхатдан ўтказиш муайян вақт ва қўйилмаларни талаб қилиши боис рўйхатдан ўтказилмаган товар белгиси билан ҳам товарларни ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатиш мумкин, деган фикр мавжуд. Бироқ рўйхатдан ўтказилган товар белгиси товар ва хизматларингиз учун ишлаб чиқилган белгидан фойдаланишга оид ҳуқуқингизнинг расмий тасдиғи эканлигини ёддан чиқармаслигингиз лозим. Рўйхатдан ўтказгач, ундан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, унинг ҳуқуқ эгасига айланасиз . Бозорни худди шундай товарлар ёки хизматлар билан тўлдирмоқчи бўлган рақибларингиз пайдо бўлса, расмий товар белгисига зарурат янада ортади. Ёки инсофсиз тадбиркорлар маҳсулотингизнинг ўхшаш номидан фойдаланадилар ёхуд ўз товар белгингиз ҳақида вақтида қайғурмаганингиз боис сиз танитган номни (логотип ва бошқа фарқловчи белгиларни) ўз номларига рўйхатдан ўтказадилар.

Вазият
Товар белгисини рўйхатдан ўтказмасликнинг оқибатлари
«AVOKADO» қўшимча таълим платформаси 10 йилдан буён болаларни қўшимча ўқитиш билан шуғулланиб келаётгани боис бу соҳада анча танилди. У сифатли ишлаши, у ҳақда яхши фикр билдирилгани туфайли ушбу брендни танийдилар.

Хусусий болалар боғчаси худди шу номни ўзлаштиргани ногаҳон маълум бўлди. Таълим платформаси ва болалар боғчасининг фаолияти ўхшаш бўлгани учун платформа маъмурияти янги ташкил этилган болалар боғчасига қарши ўз номини...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг