Ходимни унинг ташаббусига кўра қандай ишдан бўшатиш мумкин

04.05.2024

Тавсияда:

– ишдан бўшаш учун асос;
– огоҳлантириш муддатлари;
– огоҳлантириш муддатини ҳисоблаш;
– огоҳлантириш шакли;
– аризани чақириб олиш;
– ишдан бўшатишни расмийлаштириш.

 

Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга қарор қилган бўлса, иш берувчи унинг бу илтимосини рад этишга ҳақли эмас. Бунда МК билан ходимнинг 2 ҳафта олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантириш мажбурияти белгиланган. Бироқ иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра битим муддатини қисқартириш мумкин, шу жумладан меҳнат шартномасини ариза берилган кунда ҳам бекор қилиш мумкин .

Ходим қандай асосга кўра ишдан бўшаши мумкин  

Ходим билан меҳнат шартномасини унинг ташаббусига кўра бекор қилиш учун асос – МК 160-моддаси. Ходимда исталган турдаги меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилиш ҳуқуқи бор. Ўз ташаббусига кўра ишдан бўшаш чоғида МК билан ходимларнинг зиммасига ягона мажбурият – бу ҳақда иш берувчини олдиндан ва ёзма шаклда огоҳлантириш юклатилган .

Вазият
Ходимнинг аризасини қабул қилишдан бош тортмоқдалар
Ходим ишдан бўшаш ниятида ариза ёзди, бироқ директор ходим барча тугалланмаган ишларни тугатмагунча уни қўйиб юборишни истамаяпти.

Ходимнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қабул қилишдан бош тортишлари мумкинми?

– Йўқ, мумкин эмас.

Амалиётда иш берувчи ходим бошлаган ишини тугатмаганини ёхуд муддатли меҳнат шартномасининг муддати ҳали тугамаганини ёки ходимнинг ўрнини босадиган шахс топилмаганини ва ҳ.к. рўкач қилиб, унинг аризасини қабул қилишдан бош тортадиган ҳоллар учрайди. Қонунчиликда иш берувчи ходимнинг ишдан...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг