Бурғулаш қувурлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

10.07.2024
author avatar

Шухрат ХУДОЙНАЗАРОВ

«Норма» эксперти
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қандай ҳолларда бурғулаш қувурлари асосий воситалар деб тан олинади;
– қандай ҳолларда бурғулаш қувурлари инвентарь (хўжалик жиҳозлари) деб тан олинади;
– бурғулаш қувурлари – асосий воситалар ҳисоби қандай юритилади;
– бурғулаш қувурлари – инвентарь (хўжалик жиҳозлари) ҳисоби қандай юритилади;
– нима учун бурғулаш қувурларини материал деб тан олиш нотўғри.

 

Эътибор беринг
2025 йил 1 январдан бошлаб янги 1 ва 5-сон БҲМС кучга кириши муносабати билан тавсия шу санагача амал қилади.

Бурғулаш қувурлари – қудуқларни бурғулаш учун энг муҳим мослама. Улар ёрдамида бурғулаш колоннаси шакллантирилади, унинг асосий вазифаси – қудуқ тубида ишлаётган тоғ жинсларини парчаловчи асбобни ташқи механик ва гидравлик ускуналар билан боғлашни таъминлаш.

Қандай ҳолларда бурғулаш қувурлари асосий воситалар деб тан олинади

Моддий активлар бир вақтнинг ўзида хизмат муддати (бир йилдан ортиқ) ва қиймати (харид пайтида 50 ЭКИҲдан ортиқ) бўйича мезонларга жавоб берса, асосий воситалар сифатида тан олинади. Қиймат мезони корхона раҳбарининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин .

Бурғулаш қувурларини асосий воситалар деб тан олишга қарор қилган бўлсангиз, 5-сон БҲМС мезонларидан ташқари, қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратинг:

1. Хизмат муддати. Бурғулаш қувури солиқ солиш мақсадларида асосий восита деб тан олинса, у амортизациянинг энг юқори нормаси 15%га тенг бўлган VI «бошқа гуруҳларга киритилмаган активлар» гуруҳига киритилади . Бундай нормада фойдаланиш муддати 6, 7 йилни ташкил этади. Амалда бурғулаш қувурлари кўпинча бундай хизмат муддатига эга бўлмайди.  

Бухгалтерия ҳисобида 15%дан ортиқ амортизация нормаси қўлланганда солиқ ва бухгалтерия ҳисобидаги амортизация суммалари ўртасидаги фарқ ошиш даврида чегириб ташланмайдиган харажат бўлади .

2. Таъмирлаш методи. Бурғулаш қувурининг заиф жойи – резьбали...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг