GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак
Тавсияда:
– GTIN (штрих-код)дан мажбурий ва ихтиёрий тартибда фойдаланиш;
– товар (хизмат) учун GTIN (штрих-код)ни шакллантириш;
– GTIN (штрих-код) билан ишлаш.
Товар маҳсулотининг GS1 ягона халқаро товарлар базасидаги глобал рақами (GTIN) глобал етказиб бериш оқимида – тақсимлаш марказларида, чакана ва улгуржи савдода, омборларда, бухгалтерия ҳисобида ва бошқаларда маркировкалаш ва логистик ҳисоб юритиш учун қўлланилади. У товарларни аниқ идентификациялаш ва уларни маълумотлар базаларида топишга ёрдам беради. Одатда GTIN устида жойлаштириладиган штрих-код товарларни ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган техника сканерлари товар маҳсулотининг глобал рақамини осон ўқиши учун керак.
Ўзбекистонда асосан EAN Европа тизимининг 13 хонали кодлари қўлланилади. Қадоғида код қўйиш учун етарли жой бўлмаган баъзи товарларда EAN-8 қўлланилади. Бу код EAN-13 га нисбатан кичикроқ бўлиб, алоҳида турдаги товарларга берилади.
GTIN (штрих-код)дан мажбурий ва ихтиёрий тартибда қандай фойдаланилади
Штрих-код фақат рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун мажбурий тартибда керак.
Бу ҳақда батафсил «Товарлар қандай маркировкаланади, ушбу қоидаларни бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter