НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак

20.08.2024
author avatar

Неъматжон РАҲМОНОВ

СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қандай чекларда хатоларни тузатиш мумкин;
– тузатувчи касса чеки ёрдамида қандай хатоларни тузатиш мумкин;
– тузатувчи касса чеки қандай шакллантирилади;
– тузатиш киритилаётганда нимани назарда тутиш муҳим:
        товар номи, харид қиймати ва чек бўйича ҚҚС суммаларини;
        товарнинг қиймати ва ҚҚС суммаларини;
        сотилган товар ҳажми, ўлчов бирлиги ва МХИКни;
        комитент тўғрисида маълумотларни;
        тўлов шакли (нақд/терминал орқали) тўғрисида маълумотлар;
– чекларга тузатиш киритиш ҳисоботларда қандай акс эттирилади;
– келгусида чекларда хатоликларга йўл қўймаслик омиллари;
– тузатувчи касса чеки маълумотлари асосида солиқ ҳисоботининг маълумотларига қандай қилиб тузатиш киритилади;
– нотўғри урилган чеклар билан боғлиқ вазиятларни қандай тузатиш мумкин.

 

Ушбу тавсияда my3.soliq.uz порталининг «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникалари тўғрисида маълумот» интерактив хизмати функционали ёрдамида онлайн-НКТ чекларидаги хатоларга қандай тузатиш киритиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.

2023 йил февраль ойида ишга туширилган ушбу функционал онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларидаги, шунингдек сизнинг товарларингиз маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали сотилганда ҳосил бўлган чеклардаги хатоларни тузатиш имконини беради. Агар сиз комитент бўлсангиз, эндиликда комиссионернинг иштирокисиз товарларингизни сотишда у томонидан берилган чекларга тузатиш киритишингиз мумкин.

 

Эътибор беринг

23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова, Низомнинг 38-1-бандига асосан Тузатувчи тузатувчи чек ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича галдаги солиқ ҳисоботлари тақдим этилишидан олдин шакллантирилиши керак. Яъни, ҚҚС тўловчиларига сотув чекига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар эса ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тузатиш киритишлари мумкин.

Аммо ҳозирги вақтда Солиқ қўмитаси ахборот тизимига янги қоидаларни жорий этмоқда. Солиқ қўмитасининг идоранинг расмий телеграм-каналидаги тушунтиришларига асосан:

1. 2023 йил 1 январдан бошлаб берилган электрон чеклар ва онлайн-НКТ чекларида қуйидаги маълумотларга вақтинчалик чекловларсиз тузатиш киритиш мумкин:

  • ҚҚС ставкаси ва суммаси;
  • маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация рақами (МХИК);
  • комитентнинг СТИР; 
  • маҳсулотлар сони;
  • ўлчов бирлиги;
  • тўлов усули (нақд шаклда ёки банк картаси орқали).

Қайд этиш лозимки, ушбу ўзгартиришлар ҳозирча Низомга киритилмаган, шу боис ҳар қандай хатолар учун имкон қадар Низомда кўрсатилган муддатларни (Эътибор беринг блокининг биринчи хатбошига ҳавола) бузмасликни тавсия қиламиз.

2. ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича галдаги солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай чек суммасига, яъни харид...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг