Ходимга иш вақтини қандай белгилаш керак
Тавсияда:
– иш вақтига киритиладиган даврлар ва иш вақти турлари:
иш вақтининг нормал давомийлиги;
қисқартирилган иш вақти;
тўлиқсиз иш вақти;
– қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш.
Иш вақтига нима киради ва иш вақтининг қандай турлари мавжуд
Иш вақти – бу ходим ички меҳнат тартиби қоидаларига (кейинги ўринларда – ИМТҚ), сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажариши керак бўлган вақт
. Иш вақти ҳисобга олиниши, уни иш берувчи ташкил этиши лозим.
Ҳақ тўланадиган иш вақтига қуйидагилар киритилади ва ҳисобга олинади:
- ходим томонидан ўзининг меҳнат мажбуриятларини ҳақиқатда бажариш вақти. Бу ИМТҚ, иш (сменаларга бўлиниб ишлаш) жадвалига ёки иш берувчининг махсус кўрсатмасига мувофиқ ишни бажариш жойига келиш пайтидан то ўша куни (сменада) ишдан ҳақиқатда бўшатилиш пайтигача бўлган давр. Ушбу вақт оралиғига қуйидагилар кирмайди:
– яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий йиғилиш жойига) бориш ва қайтиш вақти;
– кириш жойидан иш жойигача бўлган йўл;
– иш бошлангунга қадар ва ишдан кейин кийим алмаштириш;
– кетаётганда рўйхатдан ўтиш.
Тегишинча, бу даврлар иш вақтига киритилмайди ва унда қуйидагилар ҳисобга олинмайди;
- ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бажармайдиган алоҳида даврлар:
– ходимнинг айбисиз бекор туриб қолиш;
– технология ва ишлаб чиқариш ҳамда меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ танаффуслар. Масалан, 0224-07-сонли СанҚваМга кўра компьютер техникасида ишлаганда иш бошланганидан 2 соат ўтгач 15 дақиқа давомийликдаги, тушлик танаффусидан кейин эса – ишнинг ҳар бир соатидан сўнг танаффуслар белгилаш керак;
– болани овқатлантириш учун танаффуслар;
– асосий ва тайёргарлик-якуний операцияларни бажариш вақти: иш, материаллар, асбоб-ускуналар топшириғи олиш, техника, ҳужжатлар билан танишиш, иш жойини тайёрлаш ва йиғиштириш, тайёр маҳсулотни топшириш ва бошқалар;
– МК, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жамоа келишувлари, жамоа шартномаларида...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter