Онлайн-НКТда товар алмаштиришни қандай ўтказиш керак
Тавсияда:
– қайси ҳолларда онлайн-НКТда товар алмаштиришни расмийлаштириш керак;
– расмийлаштириш:
– товар алмаштиришда товарни қайтаришни;
– товар алмаштиришда сотишни.
Амалиётда савдо ташкилотлари кўпинча харидорнинг талабига кўра товар алмаштириш билан шуғулланишига тўғри келади. Бу операцияни онлайн-НКТда қандай ўтказиш кераклигини кўриб чиқамиз.
Қайси ҳолларда онлайн-НКТда товар алмаштиришни расмийлаштириш керак
Бундай вазиятларни шартли равишда икки турга бўлиш мумкин:
1) товарни алмаштиришда чек орқали ўтказилган, мажбурий рақамли маркировкалашга кирмайдиган товар худди шундай товарга алмаштирилганда;
2) тартиб-таомил мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарни алмаштиришни ёки товарни бошқа маркадаги (модель) товарга алмаштиришни ёхуд харидорга пулни қайтаришни назарда тутганда.
Биринчи ҳолатда тажрибали сотувчилар вазиятни онлайн-НКТда расмийлаштириш билан қийналиб ўтирмасликни афзал кўрадилар ва оддийгина йўл тутадилар: харидор истеъмолга яроқсиз буханка...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter