Ходимдан моддий зарарни қандай ундириш керак
Тавсияда:
– ходимнинг моддий жавобгарлиги чегаралари;
– зарар миқдорини аниқлаш;
– зарарни ундириш тартиб-таомили;
– ходимдан зарарни ундиришдан воз кечиш;
– моддий зарарни ундириш ва интизомий жазо қўллаш.
Ходим қачон ва қандай ҳажмда иш берувчи олдида моддий жавобгар бўлади
Ходим иш берувчига тўғридан-тўғри етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт, у қуйидагиларни
англатади
:
- иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчидаги мол-мулки, агар у унинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги;
- иш берувчи учун мол-мулкни сотиб олиш, тиклаш ёки ходим томонидан учинчи шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ортиқча харажатлар қилиш ва тўловларни амалга оширишзарурати.
Олинмаган даромадлар (бой берилган фойда) ходимдан ундирилмайди
.
Умумий қоидага кўра, ходим иш берувчи олдида ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар бўлади. Яъни етказилган зарар миқдори қанча бўлишидан қатъи назар, ходимдан зарарни қоплаш ҳисобига унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ суммани ундириб бўлмайди. У чекланган моддий жавобгарлик дейилади
.
Бироқ айрим ҳолларда ходим иш берувчига етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплаши керак. У тўлиқ моддий жавобгарлик дейилади, у қуйидаги ҳолларда юзага келади 

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter