Интизомий жазони қандай қўллаш керак
Тавсияда:
– интизомий жавобгарликка тортишнинг қонунийлиги;
– интизомий жавобгарлик турлари;
– Меҳнат кодексига мувофиқ интизомий жазо чоралари турлари;
– интизомий жазони расмийлаштириш;
– интизомий жазонинг амал қилиш муддати;
– интизомий жазони бекор қилиш ва олиб ташлаш;
– интизомий жазони қўллаш вақтида мукофотдан маҳрум қилиш.
Қачон интизомий жавобгарликка тортиш мумкин, қачон мумкин эмас
Ходим ўз меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариши, ички меҳнат тартибига ва меҳнат интизомига риоя этиши шарт
.
Агар ходим ўзининг ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида меҳнат мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса (ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ), лавозим йўриқномалари, низомлар, иш берувчининг қонуний буйруқлари, техник қоидаларни бузса ва ҳ.к.), у интизомий қилмиш содир этган ҳисобланади. Бунинг учун иш берувчи ходимни интизомий жавобгарликка тортишга, унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашга ҳақли.
Хусусан, ходимнинг қуйидагилардан бош тортиши меҳнат мажбуриятларини бузиш деб ҳисобланмайди ва интизомий жазо қўлланиши учун асос бўлмайди
:
- бошқа ишга ғайриқонуний тарзда ўтказилган ишни бажаришдан;
- янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришдан;
- фақат ходимнинг розилигига биноан ҳал қилиниши мумкин бўлган масала юзасидан иш берувчининг талабини бажаришдан:
– таътилдан чақириб олиш ёки уни бошқа муддатга ўтказишдан бош тортиш;
– иш вақтидан ташқари ишга жалб қилишдан бош тортиш;
– ногиронлиги бўлган ходимнинг тунги вақтда ёки дам олиш кунларида ишлашдан бош тортиши;
– ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида ходим ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ишни бажаришни рад этиши ва ҳ.к.
Иш берувчи ҳисобот даври бошланганлиги сабабли ходимни муддатидан олдин таътилдан чақириб олиш тўғрисида фармойиш берди. Ходим бундан бош тортди. Бироқ ташкилотнинг ИМТҚда иш берувчининг фармойишларини бажармаслик меҳнат мажбуриятларини бузиш деб ҳисобланиши назарда тутилган.
Иш берувчи ушбу вазиятда ходимга нисбатан интизомий жазо қўллашга ҳақлими?
– Йўқ, ҳақли эмас.
Иш берувчининг фақат қонуний фармойишларини бажариш ходимнинг мажбуриятларига киради. Ходимнинг розилигисиз таътилдан чақириб олиш тўғрисидаги талаб Меҳнат кодексининг
232-моддасига зид.
Агар ходим ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бажармаса ёки лозим даражада бажармаса, уни...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter