Транспорт воситалари, шиналар ва покришкалар бўйича утилизация йиғимини қандай тўлаш керак

24.07.2026
author avatar

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– йиғимнинг тўловчилари;
– йиғим бўйича ҳисобот тақдим этиш ва йиғимни тўлаш;
– йиғимни ундириш;
– йиғимни тўлаш бўйича имтиёзлар;
– йиғимнинг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:

  • 2025 йил 1 январдан кучга кирган 5-сон БҲМС;
  • ВМнинг 31.01.2025 йилдаги 52-сон қарори;
  • Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармони;
  • Президентнинг 07.07.2026 йилдаги ПҚ-251-сон қарори.

Утилизация йиғими экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, шиналар ва пневматик резинали покришкалар ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун ундирилади