Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базаси;
– қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси;
– ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш;
– солиқ ставкаларига пасайтирувчи коэффициентлар;
– ер солиғининг оширилган миқдорлар.
Тавсияга 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
Ер участкасининг нимага мўлжалланганлигидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича турли солиқ базалари белгиланган
:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича – солиқ солиниши лозим бўлган ер участкасининг умумий майдони;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича – солиқ солиниши лозим бўлган ер участкасининг норматив қиймати.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базаси
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базасини ер участкасининг умумий майдонидан солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонларини чегириб ташланган ҳолда аниқланг
:
Солиқ базаси = Ер участкаларининг умумий майдони – Имтиёзга эга участкаларнинг майдони.
Ажратилган ер участкасининг майдони тўғрисида маълумотлар унга бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларда акс эттирилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter