Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

02.10.2026
author avatar

Азиз ҲОШИМОВ

солиқлар бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти
Тавсияда:

– ЭҲФни расмийлаштириш:
товарларни реализация қилишда;
хизматлар кўрсатишда;
ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланганда;
товарлар бепул берилганда (хизматлар кўрсатилганда);
дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда;
воситачилик шартномаси бўйича;
харажатларни қоплашга;
бюджет ташкилотига реализация қилишда;
ўтган даврлар учун.

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

  • ВМнинг 12.06.2024 йилдаги 330-сон қарорига;
  • Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармонига;
  • ВМнинг 18.03.2025 йилдаги 168-сон қарорига;
  • Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарорига;
  • ВМнинг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарорига;
  • Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармонига (Солиқ кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак). 
  • ВМнинг 20.07.2026 йилдаги  393-сон қарори. 

Электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) айланмаси тизимида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида ўзингиз танлаган ЭҲФ айланмаси тизимининг оператори сайтига киринг ва «Ҳисобварақ-фактурани яратиш» тугмасини босинг.

Кейинги хатти-ҳаракатлар вазиятга қараб амалга оширилади.

Эътибор беринг

Роуминг оператори томонидан киритилган ўзгаришлар муносабати билан ЭҲФ ва ЭҲФ (Фарм)ни шакллантиришда:

  • «Миқдор» катакчасини тўлдириш мажбурий ҳисобланади, у 0 га тенг бўлиши мумкин эмас ва вергулдан кейин 6 тагача рақам киритилишига рухсат берилади;
  • «Директор» катакчасини тўлдириш жўнатувчи ва қабул қилувчи учун мажбурий ҳисобланади;
  • агар ҳужжатда ишончнома маълумотлари (рақами ёки санаси) кўрсатилган бўлса, «Ишончли шахснинг ЖШШИРи» ва «Масъул шахснинг Ф. И. Ш.» катакчаларини тўлдириш мажбурийдир;
  • «МФО» ва «Ҳ/р» качакчалари ўзаро боғлиқ бўлади – агар улардан бири тўлдирилган бўлса, иккинчиси ҳам тўлдирилиши мажбурий ҳисобланади;
  • ижара шартномаси бўйича ЭҲФни расмийлаштиришда «Ижара шартномаси ID», «дан» ва «гача» катакчаларини тўлдириш мажбурий эмас, лекин улардан ҳеч бўлмаганда биттаси тўлдирилган бўлса, қолганларини тўлдириш мажбурий бўлади.
Агар мажбурий ҳисобланган катакчалар тўлдирилмаган бўлса, ЭҲФни шакллантириб бўлмайди.

Товарлар юклаб жўнатиш билан реализация қилинганда ЭҲФ электрон товар-транспорт юкхати (ЭТТЮХ) билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин  . 

Эътибор беринг

2025 йил 1 июлдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади .

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган ЭҲФни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди .

Маълумот учун
  • Электрон ҳисобварақ-фактура: қачон, қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим қилинади, ким имзолайди, тавсияда ўқинг.

Товарлар реализациясида ЭҲФни расмийлаштириш 

Эслатиб ўтамиз

Табиат ёки инсон фаолиятининг (ш.ж. интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф
этилади . 
Товарлар сифатида қуйидагилар тан олинади:

  • электр энергияси;
  • маълумотлар базаси;
  • ахборот;
  • интеллектуал...
lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг