Фойда солиғи Ҳисоб-китобида жами даромад қандай акс эттирилади

17.04.2026
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– жами даромад:
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад;
солиқ органларининг маълумотлари бўйича реализация қилиш айланмалари;
реализация қилиш қиймати қисман даромад сифатида эътироф этиладиган, солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа айланмалар;
фоизлар;
нотижорат ташкилотлари томонидан диний мақсадларда фойдаланиладиган товарларни реализация қилишдан олинган даромадлар;
АВ ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши;
Солиқ кодексининг 248-моддаси 11, 13, 14-қисмларида назарда тутилган операциялар бўйича реализация қилишдан олинган даромадлар;
текин олинган мол-мулк (хизматлар);
инвентаризация натижалари бўйича ортиқча даромадлар;
мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
дивидендлар;
ижобий курс фарқи;
назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тақсимланмаган фойдаси;
трансферт нархни белгилаш натижасида олинмай қолган даромад;
солиқ базасига бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш;
аввал чегирилган харажатларни қоплаш;
жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар;
тикланган захиралар суммаси;
алоҳида ҳисобга олиш мавжуд бўлмаганда мақсадли маблағлар;
ТМЗни баҳолаш усули ўзгарганда ижобий фарқлар;
мол-мулк мажмуасини сотиб олишда чегирма;
устав капитали камайтирилганда иштирокчининг тўловдан бош тортиши;
даромадга тузатиш киритиш;
инвестициявий чегирмани бекор қилиш;
операцияларнинг айрим турлари бўйича даромадлар;
доимий муассасаларнинг даромадлари;
бошқа даромадлар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

  • 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1105-сон Қонун;
  • 2026 йил учун янгиланган ҳисобот шакли.

Жами даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-иловада акс эттиринг.

Жами даромад 

Жами даромадни аниқлаш учун:

1) корхонанинг ҳисобот (солиқ) даври мобайнида Ўзбекистондаги ва ундан ташқаридаги манбалардан олган барча даромадларини акс эттиринг (1-илованинг 020 ва 050–280-сатрлари).

2) 1-илованинг 010-сатрида давр учун жами даромад автоматик тарзда акс эттирилади.

Жами даромадни ҚҚС ва акциз солиғини ҳисобга олмаган ҳолда пул, натура ва (ёки) бошқа шакллардаги барча тушумлардан келиб чиққан ҳолда аниқланг .

Бирламчи ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан электрон ҳужжатлар, шунингдек солиқ ҳисоби ҳужжатлари даромадларни тан олиш учун асос бўлади. Масалан:

  • ҳисобварақ-фактура;
  • бажарилган ишлар далолатномаси ёки хизмат кўрсатиш далолатномаси;
  • товар жўнатилганлиги, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Солиқ кодексининг даромадни аниқлаш ва тан олиш тартиби бўйича нормаларини, агар улар бухгалтерия ҳисоби талабларидан фарқ қилса, қўлланг .

Масалан, корхона 75 млн сўмлик бир йиллик фоизсиз қарз олди. Қарз олиш санасидаги қайта молиялаштириш ставкаси – 14%. Солиқ солиш мақсадида корхона ҳар ойда 875 минг сўмлик (75 млн сўм х 14% : 12 ой) фоизсиз қарздан фойдаланишдан олинган даромадни жами даромад таркибида аниқлайди . Бунда ушбу даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Товарларни (хизматларни) сотишдан олинган даромад 

1-устуннинг 021–026 сатрларида даромадингиз мавжуд б0 ўлган фаолият турларини танланг.

Эътибор беринг
Корхонанинг фаолият турларини тўғри танлаш муҳим, чунки бу ҳисоб-китобнинг 070-сатрида солиқ ставкасининг автоматик акс эттирилишига таъсир қилади.

3-устуннинг 021–026-сатрларида ҳар бир фаолият тури бўйича реализациядан олинган даромадларни кўрсатинг.

020-сатрда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромад 021–026-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда акс эттирилади.

Эътибор беринг

Ҳисобот шаклида шартни текшириш киритилган: 020-сатр 030 ва 040-сатрлар фарқидан кичик бўлмаслиги керак.

Агар 021–026-сатрлар йиғиндиси 030 ва 040-сатрлар айирмасидан кичик бўлса, дастур хатолик беради.

Реализация қилишдан олинган даромадга корхона олиши лозим бўлган ёки қуйидагилар учун олинган суммаларни киритинг:

  • сотилган ўз маҳсулоти;
  • жўнатилган товарлар;
  • бажарилган ишлар;-+
  • кўрсатилган хизматлар.

Сотилган товарлар (хизматлар) учун ҳақ тўлаш ёки қарзни узиш ҳисобига келиб тушган мол-мулк қиймати ҳам даромадга киритилади.

Эътибор беринг
Даромадни пул тушуми бўйича эмас, балки товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш бўйича аниқланг  .
Мисол
Ҳисобварақ-фактура асосида даромадни аниқлаш

I чоракда корхона шартнома бўйича олдиндан тўловни олди – 50 000 минг сўм.

II чоракда шартнома бўйича 112 000 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди, шу жумладан ҚҚС – 12 000 минг сўм. Даромад ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланди. Шу чоракда корхона кўрсатилган хизматлар учун қолган суммани – 62 000 минг сўмни олди.

Корхона II чоракда кўрсатилган хизматларнинг 100 000 минг сўмлик ҳужжатли тасдиғи мавжуд бўлганда даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 021–026-сатрларидан бирида акс эттиради (ҚҚС чегирилган ҳолда).

Товарлар, хизматларни сотишдан олинган даромадни чегириб ташлаган ҳолда акс эттиринг:

  • қўшилган қиймат солиғи;
  • акциз солиғи;
  • қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотлар қиймати;
  • сотув нархларидан харидорларга чегирмалар.

021–026-сатрларни асосий...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг