МҲХС бўйича қандай активлар асосий воситалар деб тан олиниши керак
Тавсияда:
– паст қийматли асосий воситаларни тан олиш;
– ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, капитал қўйилмаларни асосий воситалар таркибига реклассификациялаш;
– эҳтиёт қисмларни асосий воситалар таркибига реклассификациялаш;
– асосий воситалар объектларини бир синфдан бошқасига ўтказиш;
– таъмирлаш харажатларини реклассификациялаш.
Янги таҳрирдаги 5-сонли БҲМС МҲХС (IAS) 16 га яқинлаштирилган, жумладан, АВни тан олиш мезонлари бўйича.
Шу билан бирга ташкилот раҳбари 5-сон БҲМС бўйича ҳисоб сиёсатида активларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун мезонларни, шунингдек асосий воситаларни гуруҳлар бўйича таснифланишини белгилаш ҳуқуқига эга
. Одатда қийматли мезон белгиланади. Масалан, АВ таркибида бошланғич қиймати 50 млн сўмдан ортиқ бўлган активлар тан олинади.
МҲХСда бундай қоида йўқ, шу боис МҲХС бўйича АВни тан олиш мезонларига жавоб берадиган барча активлар шундай деб тан олинади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter