Ваколатхона томонидан тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг асосий белгилари
Чет эл юридик шахслари ваколатхоналари томонидан тадбиркорлик фаолиятини (доимий муассаса) юритишнинг асосий белгилари:
- ваколатхона томонидан Ўзбекистон ҳудудида чет эл юридик шахси фаолияти билан боғлиқ ишларни (хизматларни) амалга оширишни бошқариш ёки назорат қилиш, кузатиш. Масалан, ваколатхона томонидан солиқ органларида ҳисобга қўйилмасдан ёки доимий муассаса орқали (қурилиш объекти, геология-қидирув, реконструкция, монтаж қилиш, созлаш, асбоб-ускуналар, кўчмас мулк, транспорт воситаларига профилактика ва таъмирлаш хизмати кўрсатиш ва ҳ к.) амалга ошириладиган чет эл юридик шахсининг қурилиш, монтаж қилиш, йиғиш лойиҳаси фаолиятини ташкилий, бошқарув ёки бошқа тарзда кузатиб бориш;
- ваколатхона томонидан чет эл юридик шахсининг ташкил этилган шуъба корхоналари фаолиятини амалда мувофиқлаштириш ёки назорат қилиш. Айтилганлар нафақат бош офис фойдасига, балки бош офис билан боғлиқ (аффилланган) ва битта холдинг ёки компаниялар гуруҳига кирувчи бошқа компаниялар фойдасига амалга ошириладиган фаолиятга ҳам татбиқ этилади;
- ваколатхона бошлиғи асосий ишончнома ёки ваколатхона тўғрисидаги низом, ёки бош офиснинг қарори билан чет эл юридик шахси номидан шартномалар ва ишлар ва хизматларни бажариш бўйича ҳужжатларни (бажарилган ишлар далолатномалари, ҳисоботлар, хулосалар ва ҳ. к.) имзолаш ҳуқуқига эга ёки амалда имзолайди;
- ваколатхона томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилаётганлигидан далолат берувчи лавозимларнинг мавжудлиги (масалан, савдо маслаҳатчиси, сотувлар бўйича менежер, савдо вакили, мухандис-созловчи, логист, эксперт ва ҳ. к.), шунингдек штатда фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича жалб қилинган ва ушбу ваколатхонанинг бош офиси ҳисобланмайдиган чет эл фирмалари (ваколатхоналари) фойдасига фаолият юритувчи хорижий ёки маҳаллий...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter