Бухгалтер ишида сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкин

10.06.2026
author avatar

Александра ТОЛМАЧЕВА

МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– СИ-ёрдамчини созлаш ва персоналлаштириш:
      вақтинчалик чатдан фойдаланиш;
– иш ҳужжатларини яратишни автоматлаштириш;
– шартномаларни таҳлил қилиш ва солиштириш;
– молиявий маълумотлар ва ҳисоботларга ишлов бериш;
– норматив ҳужжатлар билан ишлаш;
– ўқув материалларини яратиш;
– самарали сўровлар (промптлар) тузиш;
– СИ билан ишлашда чекловлар ва эҳтиёт чоралари.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 21.01.2026 йилдаги ЎРҚ-1115-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Бухгалтерия фаолиятида сунъий интеллектдан (СИ) фойдаланиш профессионал билим ва тажрибанинг ўрнини босмайди. СИдан фойдаланишнинг асосий афзалликлари кундалик операцияларни автоматлаштириш ва бухгалтер иш самарадорлигини ошириш ҳисобланади. СИ намунавий вазифаларда вақтни тежашга ҳамда инсон мулоҳазаси ва профессионал экспертизани талаб қиладиган таҳлилий ишларга эътиборни қаратишга имкон беради.

Сунъий интеллект — бу инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, шу жумладан мустақил равишда ўрганиш ва ечимларни излаш ҳамда аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берадиган технологик ечимлар мажмуи .

Бухгалтерия фаолиятида СИдан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилинг:

  • «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун;
  • махфий ахборот билан ишлашда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка:

– «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг